«нозим хусанов» тегли мақолалар


Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди
11 апрель 2023, 11:35

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди

2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.

Ўзбекистонда кўплаб тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга чўчийди — меҳнат вазири
11 декабр 2022, 13:49

Ўзбекистонда кўплаб тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга чўчийди — меҳнат вазири

Меҳнат вазирининг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисининг 850 мингдан ортиғини ногиронлар ташкил этади. Уларнинг 70 мингга яқини ишлайди, яна 100 мингдан ортиғи меҳнат қилиш истагида. «Хорижда тадбиркорлар ногиронларни ишга олишга шараф деб қарайди, бизда эса озгина чўчийди», — деди Нозим Хусанов.

Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов
18 август 2022, 15:17

Меҳнат вазирлигида ишга жойлаштириш билан боғлиқ учта коррупцион ҳолат аниқланди — Нозим Хусанов

Шу йилнинг 6 ойи давомда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учта ҳолатда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун пул талаб қилгани аниқланди, дея маълум қилди вазир Нозим Хусанов. «Бу ҳолатлар учраётган соҳа масъуллари билан ишлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири
24 май 2021, 12:18 1

Кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаяпти — меҳнат вазири

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаётганини, уларни яратиш учун имконият яратиб бериши кераклигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10,5 фоизга тенг бўлган.

Ўзбекистонда тизимли мажбурий ва болалар меҳнати йўқ — Танзила Нарбаева
27 январ 2021, 17:35 1

Ўзбекистонда тизимли мажбурий ва болалар меҳнати йўқ — Танзила Нарбаева

Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йилги «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ўтган йили тизимли мажбурий ва болалар меҳнати қайд этилмагани маълум қилинди. Бундан ташқари, ҳисобот давомида 46 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқлангани, 42 нафар мансабдор жавобгарликка тортилгани айтилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг